Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёда ҳар куни 5 ёшгача бўлган 15 минг бола ҳаётдан кўз юмади
Дунё бўйлаб ҳар куни 5 ёшгача бўлган 15 минг бола вафот этмоқда, улардан 46 фоизи - 7 минг янги туғилган чақалоқ - 2016 йилги маълумотларга кўра, ҳаётнинг биринчи 28 кунида нобуд бўлади. Дунёда беш ёшгача бўлган болалар ўлими даражаси камайиб бормоқда, аммо чақалоқлар ўлими кўрсаткичларининг пасайтиш тезлиги ортда қолаяпти, дейилади «Болалар ўлими даражаси ва тенденциялари» номли янги глобал ҳисоботда.
«Болалар ўлими даражаси ва тенденциялари, 2017» янги ҳисоботи Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (ЮНИСEФ), Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Жаҳон банки ва UNDESA аҳолишунослик бўлими томонидан тайёрланди.
«5 ёшгача бўлган 50 миллион боланинг ҳаёти 2000 йилдан буён ҳукуматлар ва халқаро ҳамкорларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли қутқарилди», - дея таъкидлаб ўтди Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (ЮНИСEФ) глобал соғлиқни сақлаш дастури раҳбари Стефан Свартлинг Петерсон. «Лекин ҳаётнинг дастлабки кунларида болалар ўлимини камайтириш учун кўпроқ сармоялар керак. Бизда зарур бўлган билим ва технологиялар бор, биз уларни энг керакли жойларда қўллашимиз керак».
Болалар ўлимининг олдини олиш учун оддий, арзон ечимлар мавжуд, аммо улар ҳар доим энг заиф гуруҳлар ёки чекка ҳудудлардаги оналар ва болаларни қамраб олмайди.
Ҳисобот муаллифларининг таъкидлашича, болалар учун ҳаётининг биринчи ойида ўлим хавфи катта.
«5 ёшгача бўлган болалар ўлимида неонатал ўлим даражаси ҳиссаси ошиб бормоқда – ҳамда бу тенденция жаҳон ҳамжамияти тезда чоралар кўрмагунча давом этади», - дейилади ҳисоботда.
«Янги туғилган чақалоқларнинг кўпчилиги олдини олиш ёки даволаш имкони бўлган омиллар туфайли ҳаёт кўз юмади: эрта туғруқ, туғруқ пайтидаги асоратлар, сепсис, зотилжам, қоқшол ва диарея каби инфекциялар туфайли.
5 ёшгача бўлган болаларнинг ўлимини олдини олиш бизнинг вақтимизда мумкин. Бунинг учун сиёсатчилар, ишбилармонлар, соғлиқни сақлаш ходимлари, жамиятлар ҳамда оилалар ҳар бир она ва бола учун сифатли, арзон тиббий хизматларни таъминлаш учун бирлашиши керак, дея хулоса қилинади матнда.
Мавзуга оид
08:25 / 22.12.2023
ЮНИСEФ 2023 йил фотосуратини эълон қилди
12:05 / 01.03.2022
ССВ ва ЮНИСEФ биргаликда 102,5 млн долларлик лойиҳаларни амалга оширади
12:58 / 06.03.2021
ЮНИСEФ: 168 миллиондан ортиқ бола қарийб бир йил давомида мактабга бормаган
21:46 / 20.11.2020