Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕТТБ Ўзбекистонда молиялаштириш учун биринчи лойиҳаларни тасдиқлади
Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг (ЕТТБ) директорлар кенгаши 18 октябрь куни Ўзбекистонда молиялаштириш учун биринчи лойиҳаларни тасдиқлади. Бу ҳақда Uzdaily.uz хабар бермоқда.
Хусусан, ЕТТБ Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига 100 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит линиясини очади.
Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини молиялаштириш учун 70 млн. доллар ҳамда савдо молиялаштирилишини қўллаб-қувватлаш учун 30 млн. доллар йўналтиради.
Ушбу кредитнинг мақсади кичик ва ўрта бизнес вакилларининг ўрта муддатли молиялаштириш имкониятларини, шу жумладан мамлакат минтақаларида яхшилашдан иборат.
Шарбатлар, шарбат концентратлари, сабзавот пасталари ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган Agromir Juice МЧЖ ҚК ЕТТБнинг 10 млн. долларлик кредитини олади.
Лойиҳа доирасида Ўзбекистон компанияси Самарқанд вилоятида замонавий омбор комплексини қуришни режалаштирмоқда. У ягона бошқарув тизимини жорий этиш ва компаниянинг ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга ёрдам беради.
Кутилишича, ЕТТБнинг биринчи вице-президенти Филипп Беннетнинг Ўзбекистонга ноябрь ойи бошидаги ташрифи доирасида Ўзбекистон ва ЕТТБ ушбу лойиҳалар бўйича кредит битимларини имзолайди.
Мавзуга оид
10:31 / 05.06.2026
ЕТТБ Ўзбекистон иқтисодиёти 2026 йилда 6,5 фоизга ўсишини прогноз қилди
10:05 / 11.02.2026
Ўзбекистон қаторасига олтинчи йил ЕТТБ энг кўп молиялаштирган давлат бўлди
12:38 / 01.01.2026
ЕТТБ Асакабанкнинг 15 фоиз акциясини сотиб олади
13:15 / 14.10.2025