Жаҳон | 08:22 / 19.10.2017
21493
2 дақиқада ўқилади

Обама фавқулодда вазиятлар учун мўлжалланган "қизил тугма"дан қай мақсадда фойдаланган?

Фото: Global Look Press/Pete Souza

АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама Оқ уйнинг Овал хонасидаги ишчи столидаги "қизил тугма"дан чой келтириб беришлари учун фойдаланган. Бу ҳақда Virgin Group холдингининг эгаси, британиялик миллиардер Ричард Брэнсон ўзининг "Finding my Virginity" китобида сўзлаб берган, деб хабар бермоқда The Washington Examiner нашри.

Тадбиркор китобида Оқ уйга ташрифларидан бири ҳақида сўзлаб берган. Унинг айтишича, у ташриф вақтида Обама столидаги қизил тугмага эътибор қаратган.

"Обама буни сезиб, "аввал бундай тугмалар фавқулодда вазиятлар вақтида қўлланган, ҳозир эса мен у ёрдамида меҳмонларга чой буюртираман", деб айтган", деб эсламоқда Брэнсон.

Аввалроқ америкалик журналистлар АҚШнинг амалдаги  президенти Дональд Трамп қизил тугмадан ўзига газли ичимлик келтириб беришларида фойдаланишидан хабар топгандилар.

"Қизил тугма" ядровий давлатлар президентларига қитъалараро ракеталарни учиришга имкон берувчи тизимнинг оммалашган номланиши бўлиб, аслида эса АҚШ президенти ёнида доимо махсус зобит бўлади. У ўзида ядровий чамадончани сақлайди. Чамадонча ичида эса ядро зарбасини беришга изн берувчи "олтин кодлар" туширилган карточка сақланади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид