Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги №832-сонли қарорига кўра, 2017 йил 1 ноябридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органлари мол-мулк ва ер солиғини бевосита жисмоний шахсларнинг пластик карточкаларидан ундиришда тўлов терминалларидан фойдаланиш тартиби ўрнатилмоқда.
Тижорат банклари шу мақсадда 2017 йилнинг 1 ноябрига қадар Давлат солиқ қўмитасига 2190 кўп функцияли замонавий тўлов терминаллари ажратади.
Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги ПФ-5116-сонли «Солиқ маъмуриятчилиги, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилиши тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонини бажариш доирасида қабул қилинган.















