ТАПҲ газ қувурининг Афғонистондаги қурилиши 2018 йилга қолдирилди
Туркманистон - Афғонистон - Покистон - Ҳиндистон газ қувури Афғонистоннинг Ҳирот вилоятида 2018 йилнинг январь ойига қадар қурилади. Бу ҳақда Афғонистоннинг Тоғ-кон ва нефть саноати вазирлигига таяниб Tolonews хабар бермоқда.
Телеканал маълумотларига кўра, ТАПҲ газ қувури Афғонистон билан чегарага етгач, қувур қуриладиган майдонларни баҳолаш ва тозалаш ишлари бошланади. Айни пайтда қурилиш Туркманистон ҳудудида амалга оширилмоқда.
«Қувур Ҳирот чегарасига етганида, Афғонистон ҳукумати қуйидаги муҳим лойиҳалар устида ишларни бошлайди: биринчи навбатда, ер усти ва ҳаво техник съёмкаси олиб борилади, ҳамда қувур йўли ўтадиган йўналиш миналардан тозаланади», - дея айтиб ўтди вазирлик вакили Абдул Қодир Муфти.
Афғонистон Тоғ-кон ва нефть саноати вазирлигининг маълум қилишича, ҳозирги вақтда лойиҳа қамраб олинадиган туманларда аҳолига тушунтиришлар берилмоқда.
Газ қувурининг умумий узунлиги 1814 км.ни ташкил этади, шу жумладан, Туркманистонда 214 километр, Афғонистонда 774 километр, Покистонда эса 826 километр (Ҳиндистон билан чегарага қадар). Туркманистонда қурилиш 2015 йилнинг декабрь ойида бошланган. Йиллик қувват - 33 миллиард кубометрни ташкил этади.
Мавзуга оид
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
14:12 / 06.11.2024
Ўзбекистон ва ЕИ афғон масаласи бўйича ўзаро маслаҳатлашувни давом эттиради
22:45 / 02.11.2024