Google хакерларни ўз иловаларини бузиб кирганлик учун мукофотлайди
Google корпорацияси хавфсизлик бўйича мутахассислар ва хакерларга Google Play Store расмий дўконида тақдим этилган Android учун мобиль иловаларни бузиб кириш ҳамда камчиликларини аниқлашни таклиф қилди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Нафақат топилган, балки тўғирланган ҳар бир камчилик учун компания минг АҚШ долларидан бошланувчи мукофот пули тўлашга тайёр. Шу тариқа компания ўз каталоги «рақамли хавфлар чиқиндихонаси»га айлангани бўйича билдирилган айбловларга реакция билдирди.
Google’дан таъкидлашларича, уларнинг мутахассислар муаммони стандарт услублар: автоматика ва компания кадр ресурсларидан фойдаланиш ёрдамида ҳал қилишни уддалай олишмади. Шунинг учун улар Play Security Reward Program рағбатлантириш тизимини татбиқ этишга қарор қилишган. Келажакда лойиҳа Google Play Store’ни анча «тозароқ» ва хавфсизроқ қилиши керак. Пул мукофоти эса каталог маҳсулотлари орасида вируслар, хатолар ва сохта иловаларни топувчи хакерларга ҳамкорлик учун ўзига хос туртки беради.
Каталогни соғломлаштириш лойиҳасида ҳам Google’нинг ўзига тегишли дастурлар, ҳам бошқа компаниялар иловалари иштирок этади. Ҳозирча Play Security Reward Program’га 13 та машҳур илованинг саккизта ишлаб чиқарувчиси бирлашди, улар орасдиа Tinder, Mail.ru, Snapchat, Dropbox, Alibaba, Duolingo ҳамда Line бор.
Мавзуга оид
23:48 / 06.11.2024
Android 16 операцион тизими ҳар доимгидан эртароқ чиқарилади
22:10 / 03.11.2024
Google тасодифан Украинадаги ҳарбий объектларнинг хариталарини ошкор қилди
20:32 / 30.10.2024
Россия Давлат хизматлари Google сервисларини ўчиришга тайёргарлик бошлади
00:49 / 30.10.2024