Жаҳон | 17:55 / 21.10.2017
4100
1 дақиқада ўқилади

Мадрид Каталония мухториятини тўхтатиш ҳақидаги моддани қўллашни маъқуллади

Фото: AFP

Испания ҳукумати Конституциянинг Каталонияда мустақил бошқарувни чеклаш имкониятини берувчи 155-моддасини ҳаракат келтириш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда бош вазири Мариано Рахой вазирлар маҳкамасининг фавқулодда йиғилиши якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

"Ҳукумат 155-моддани қабул қилишга мажбур бўлди. Бироқ бу бизнинг хоҳишимиз эмасди. Ҳамда ҳеч қачон бундай бўлмаган", - дея айтиб ўтди Рахой.

Шу билан бирга, унинг таъкидлашича, мухторият чекланмаяпти, фақатгина қонун доирасидан чиқиб кетган Каталонияни ҳукумати узоқлаштирмоқда. Каталонияда парламентга муддатдан аввал сайловлар бўлиб ўтади.

Ҳукумат қабул қилинган ҳужжатни сенатга топширади, у эса бу масала бўйича якуний қарорни қабул қилади.

Каталонияда Испаниядан мустақил бўлиш тўғрисидаги референдум 1 октябрь куни бўлиб ўтди. Марказий ҳукумат ва Конституциявий суд уни ноқонуний деб ҳисобламоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид