Жаҳонгир Ғаниев Ўзбекистон Республикасининг Испания Қироллигидаги элчихонаси маслаҳатчиси, муваққат ишлари вакили этиб тайинланди. 

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Ғаниев Ташқи ишлар вазирлигининг Осиё-Тинч океани мамлакатлари билан ҳамкорлик бошқармаси бўлим бошлиғи лавозимида ишлаган.