18:40 / 23.10.2017
18673

«Барса» ўйинидаги шубҳали гол, чемпионлик сари учаётган «кўршапалаклар» ва Бенземанинг Линекерга жавоби

Бугун, 23 октябрь куни «Реал Сосьедад»-«Эспаноль» ҳамда «Депортиво»-«Жирона» учрашувлари орқали Испания чемпионатида 9-тур якунланади. «Трибуна» турнинг асосий воқеаларига тўхталиб ўтади.

«Кўршапалаклар» парвози

«Валенсия» - «Севилья» - 4:0
Голлар: Гонсало Гедеш (43, 90+2), Дзадза (51), Санти Мина (85)

Ўтган ҳафтада Москвада йирик ҳисобда мағлуб бўлиб қайтган андалусияликларда тушкунлик давом этади. Бу мавсумда жуда ёрқин ўйинлар кўрсатаётган «кўршапалаклар»бироз аввал «Севилья»нинг ўрни бўлган иккинчи ўринга жойлашиб олди. Бу жамоа охирги 5 турда 21 гол урди. Валенсияликлар бундай самарадорликни 1953 йилдан буён қайд этишмаганди. «Месталья» – Эдуардо Бериссо жамоаси учун энг ноқулай стадион бўлиб қолмоқда, бу ерда севильяликлар охирги 6та расмий ўйинда мағлуб бўлишган.

Бу сафарги ўйинда севильяликлар омадсизлик туфайли ҳам мағлуб бўлишди. Аввалига, биринчи бўлим ўрталарида меҳмонлар ҳимоячиси Лангле жароҳат туфайли майдонни тарк этишди, кейинроқ жамоа ҳимоячилари мезбонлар ҳужумчиси Родригони икки марта голли пас билан таъминлашди. «Валенсия»нинг португалиялик ҳужумчиси Гонсалу Гедеш бу ўйинда ҳам фаоллик кўрсатди. Энди Криштиану Роналду эмас, айнан у Европа чемпионатларидаги энг яхши кўрсаткичга эга португалиялик футболчи бўлиб турибди (3 гол ва 5 пас). Айни вақтда 20 ёшда бўлган бу футболчи ўтган мавсум ярмида «Бенфика»дан «ПСЖ»га ўтган, аммо асосий таркибдан жой ололмаганди. У эндиликда «Валенсия» чап қаноти қиролига айланди ва Кили Гонсалес, Висенте Родригес, Давида Сильва ҳамда Хуан Мата ўрнини боса олмоқда.

Кьернинг хатосидан кейин Дзадза якуний ҳисобни ўрнатди – у айни вақтда Европадаги энг самарадор ҳужумчилар қаторида. У дарвозаларга 7 марта зарба бериб, 7 гол урган. Қолаверса, у ички чемпионатда қаторасига 5та ўйинда гол урди (7та). Бундай натижани «Валенсия» сафида охирги марта аргентиналик Марио Кемпес узоқ 1977 йилда қайд этганди.

«Валенсия» ижросидаги футбол ҳам катта таассурот қолдирмоқда, бу жамоа иккинчи ўринни «Реал»га топширмоқчи эмас ва биринчи ўриндаги «Барселона»га тинчлик бермоқчи эмас.

Марселино жамоасининг бу ўйинларидан кейин «Валенсия»ни мавсум чемпионлиги учун асосий даъвогарлар қаторига киритиш мумкин.

Ҳакамнинг «Барселона» фойдасига хатоси

«Барселона» –  «Малага» – 2:0 (1:0)
Голлар: Деулофеу, 2 (1:0). Иньеста, 56 (2:0).
«Барселона»: тер Штеген, Серхи Роберто, Маскерано, Юмтити, Динь, Ракитич, Бускетс (Паулинью, 76), Иньеста, Месси, Л.Суарес (Пако Алькасер, 83), Деулофеу (Семеду, 72).
«Малага»: Прието, Росалес, Байс, Эрнандес, Хуан Карлос, Кеко, Адриан Гонсалес, Ролон (Чеккини, 68), Чори Кастро, Ролан (Аньор, 46), Пеньяранда (Борха Бастон, 72).
Огоҳлантиришлар: Росалес, 21. Эрнандес, 26. Адриан Гонсалес, 39. Юмтити, 74. Чеккини, 82.

Луис Энрикенинг «Барселона»си учун «Малага» энг ноқулай рақиблардан бири эди (охирги 6 ўйинда 2 ғалаба, 2 дуранг ва 2 мағлубият). Бу даврда ҳеч қайси жамоа «Барселона»дан шунча кўп очко олмаганди. Лекин бу сафар ҳеч ким бундай натижа кутмаётганди.

«Малага» мавсумни жуда ёмон бошлади. Ўтган мавсумда жамоани лигада сақлаб қолишни уддалай олган Мичелнинг ишлари жойида эмас. Ёзда жамоани Камени, Диего Льоренте, Форнальс ва Сандро тарк этишди. Энди жамоа ўртамиёналар қаторига қайтишни орзу қилмоқда.

«Малага» бу вақтгача 8 турда фақат бир очко ишлаган, атиги 4та гол урганди. Бундай ёмон стартни 1956-57 йилги мавсумда «Хаэн», 1981-82 йилги мавсумда «Кастельон», 1997-98 йилги мавсумда «Спортинг» Хихон ва 2007-08 йилги мавсумда «Сарагоса» жамоалари қайд этишганди. Бу жамоалардан фақат «Хаэн» вазиятни ўнглай олган ва мавсум охирида лигада қолган, бошқаларида муваффақиятсизлик мавсум охирига қадар давом этиб, бу жамоалар сегундага равона бўлишганди.

Яна «Камп Ноу»нинг тўла трибуналарида ўтказилган ўйинда мезбонлар биринчи рақам остида ҳаракат қилишди (уч ҳафта олдин жамоанинг «Лас-Пальмас»га қарши охирги уй учрашуви Каталониядаги референдум сабаб бўш стадионда ўтказилганди).

«Барселона» 8-турни «Атлетико»га қарши сафарда ўтказган ва 1:1 ҳисобидаги дуранг билан қайтганди. Шунингдек, ЕЧЛ гуруҳ босқичи доирасида «Олимпиакос»га қарши кечган ўйинда ишончли ғалаба қайд этилди - 3:1.

Агар «Малага»га қарши ўйинда Луис Суарес гол урганида у Ла Лиганинг 19 жамоасига қарши ўйинларда гол урган футболчи бўларди. У ушбу жамоага қарши шу пайтгача 5 марта майдонга тушган ва майдонни голсиз тарк этганди.

Бу ўйинда ҳам уругвайлик ҳужумчининг омади кулиб боқмади. Ўйиннинг илк дақиқалариданоқ Динь тўп билан рақиб жарима майдонида ҳаракат қилди, уни майдондан чиқариб ҳам юборди, аммо у тўхтамади ва ҳакам ҳам ўйинни тўхтатмади. Натижада у майдон ташқарисидан олиб кириб узатган тўп Жерар Деулофеу орқали «Малага» дарвозасига кирди.

Тезкор голдан кейин мезбонлар хотиржамликка берилишди, «Малага» эса ҳужум ортидан ҳужум уюштира бошлашди. «Малага» бир неча марта ҳисобни тенглаштиришга жуда яқин келди, аммо Марк-Андре тер-Штеген ҳар сафар ишончли ҳаракат қилди. Биринчи бўлимда ҳисоб ўзгармай қолди.

Иккинчи бўлим бошида эса Лионель Мессининг ажойиб ҳаракатларидан кейин тўпни қабул қилиб олган Андрес Иньеста ўйиндаги якуний ҳисобни ўрнатди - 2:0.

Эътиборли жиҳати, «Малага» 8 турда ўтказган 18 голдан 14 гол ўйинларнинг 60-дақиқасидан кейин урилган.

Бу мағлубиятдан кейин «Малага» 1 очко билан турнир жадвалининг охирги ўрнида қолмоқда, «Барселона» очколари сонини 25тага етказиб пешқадамликни давом эттирмоқда.

Бенземанинг Линекерга жавоби

«Реал» – «Эйбар» – 3:0 (2:0)
Голлар: Оливейра, 18 - автогол (1:0). Асенсио, 28 (2:0). Марсело, 82 (3:0)
«Реал»: Касилья, Начо, Варан, Серхио Рамос, Эрнандез, Каземиру, Модрич, Себальос (Марселу, 71), Иско (Васкес, 71), Криштиану Роналду, Асенсио (Бензема, 64)
«Эйбар»: Дмитрович, Хосе Анхель, Ломбан, Оливейра, Арбилья, Капа (Пенья, 73), Ривера, Эскаланте (Серхио Энрич, 79), Хоан Хордан, Инуи, Шарлес (Кике, 63)
Огоҳлантиришлар: Каземиру, 23. Шарлес, 24. Судья: Альварес Искиэрдо (Испания)

«Реал» ҳужум чизиғининг бу мавсумдаги сусткашлиги футбол жамоатчилигини эътиборини ўзига қаратди. Хусусан, Гари Линекер Карим Бензема манзили томон ўзининг аччиқ гапларини йўллаганди. У бу футболчининг иқтидорига баҳо беришда ошириб юборилганини таъкидлаганди. Мадридликлар жамоаси бош мураббийи Зайнидин Зидан ўз шогирди ёнини олди ва уни ўзининг энг яхши ҳужумчиси сифатида атади.

Линекер эса мунозарани давом эттирди. У Ҳарри Кейн якшанба куни «Ливерпуль» дарвозасига икки гол ургач яна твит ёзди: «Кейн яна гол урди. Зидан Бенземани энг яхши деб атамоқда, демак, «Реал» Кейнни қўлга киритишни истамаяпти ва бу яхши».

«Реал»нинг «Эйбар»га қарши ўйинини франциялик ҳужумчи захирада бошлади, аммо у иккинчи бўлимда майдонга чиқди ва танқидларга жавоб қайтарди. Бензема Асенсио ўрнига майдонга тушди ва ўзи гол урмасада, Марселони ажойиб пас билан таъминлади – бразилиялик футболчи эса ўйиндаги якуний ҳисобни ўрнатди - 3:0. 2009/10 йилги мавсумдан кейинги даврда Испания чемпионатида 3 нафар энг кўп пас берган ҳужумчилар учлиги қуйидагича: Месси (113 узатма), Роналду (83) ва – oui oui, monsieur Benzema (59).

«Атлетико» Вигода омадсиз серияга чек қўйди

«Атлетико»нинг ғалабасиз серияси барчани ҳайрон қолдира бошлаганди. Вигодаги ўйингача Симеоне шогирдлари барча турнирлар доирасида қаторасига 4 ўйинда ғалаба қозона олмади – 3 дуранг ва 1 мағлубият. «Атлетико» мухлислари бу серия 5 ўйинга етишига чидай олишмасди. Қолаверса, пойтахт жамоаси «Балаидос» стадионидан шу вақтгача 21 марта ғалаба билан қайтганди. Таққослаш учун, «Барселона»да бу кўрсаткич 20та ўйин, «Реал»да – 18.

«Матрасчилар» сафида бу мавсумда илк марта майдонга чиққан Кевин Гамейро илк голини нишонлади ва жамоасига ғалаба келтирди. Иккинчи бўлимда ҳакам жарима майдони ичида Габининг қўлига тўп текканини кўрмади, мезбонларнинг бошқа уринишларини Ян Облак қайтариб турди ва «Атлетико» кичик ҳисобдаги ғалабани сақлаб қолди.

«Қуруқ» «Леганес»

«Леганес» 4-турда «Эйбар»га ютқазгач (0:1), ўтган вақт ичида дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолмоқда (487 дақиқа) – бу Европа чемпионатларидаги энг узоқ давом этаётган «қуруқ» сериядир. 9-турда бу жамоа «Атлетик» устидан ғалаба қозонди (1:0) ва 5-ўринга кўтарилди.

Тўпурарлар

Тур натижалари

«Леванте» - «Хетафе» - 1:1 (0:0)
Голлар: Фажр, 58 (0:1). Моралес, 62 (1:1).
«Бетис» - «Алавес» - 2:0 (1:0)
Голлар: Санабрия, 13 (1:0). Алексис, 75 - автогол (2:0).
«Валенсия» - «Севилья» - 4:0 (1:0)
Голлар: Гонсалу Гедеш, 43 (1:0). Дзадза, 51 (2:0). Мина, 85 (3:0). Гонсалу Гедеш, 90+2 (4:0)
«Барселона» - «Малага» - 2:0 (1:0).
Голлар: Деулофеу, 2 (1:0). Иньеста, 56 (2:0).
«Вильярреал» - «Лас-Пальмас» - 4:0 (0:0).
Голлар: Бакамбу, 48 (1:0). Марио Гаспар, 65 (2:0). Ксимо Наварро, 67 - автогол (3:0). Сансоне, 90+3 (4:0).
«Сельта» - «Атлетико» - 0:1 (0:1).
Гол: Гамейро, 28 (0:1).
«Леганес» - «Атлетик» - 1:0 (0:0).
Гол: Бовю, 54 (1:0).
«Реал» - «Эйбар» - 3:0 (2:0).
Голлар: Оливейра, 18 - автогол (1:0). Асенсио, 28 (2:0). Марсело, 82 (3:0).

Турнир жадвали

Top