"Бугун мен президент билан гаплашдим. Умид қиламанки, Анқара шаҳар йиғини шанба куни навбатдан ташқари мажлисга йиғилади ва мен истеъфога чиқишга ариза бераман", деб ёзган Туркия пойтахти мэри.
Гёкчек Анқара мэри этиб 1994 йилда сайланган ва шундан бери бу шаҳарни бошқариб келган. У бу лавозимга 4 марта қайта сайланган.
Туркия ОАВ Гёкчекнинг истеъфосини Эрдўғаннинг у етакчилик қиладиган АТП сафини янгилаш истаги билан боғламоқда. Аввалроқ Истанбул мэри Қодир Топбаш ва бир нечта вилоятлар губернаторлари ҳам истеъфога кетишганди.











