Чирчиқдаги институтга Тошкентдан автобус маршрути йўлга қўйилиши кутилмоқда
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ёшлар масалалари бўйича комиссия аъзолари яқинда ўз фаолиятини бошлаган Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти ёшлари билан учрашиб, институтнинг биринчи меҳмони сифатида талабаларга яратилаётган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди.
Институтнинг асосий ўқув биносида қизғин таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Олийгоҳнинг бугунги кундаги аҳволи, яратилаётган шароитлар билан танишиш давомида талаба ва педагогик жамоа қулайлиги учун зарур бўлган бир қатор масалалар мавжудлиги кўринди. Жумладан, институтда талабалар учун ўқув-лаборатория базасини шакллантириш, талабалар турар жойлари, иситиш тизимини таъмирлаш, ўқув биноси аудиториялари ҳамда талабалар турар жойини ўқув ва ётоқхона мебеллари билан жиҳозлашда бир қатор муаммолар бор.
Шу боис, Институт фаолияти билан танишув давомида комиссия қисқа муддатларда Коммунал хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, «Ўзбекэнерго» АК, Тошкент вилояти ҳокимлигига институтнинг талабалар турар жойини таъмирлаш, ўқув, ётоқхона мебеллари билан жиҳозлаш, институтни узлуксиз энергия билан таъминлаш чораларини кўриш, талабаларнинг аксарияти учун қатнаш қулай бўлган Тошкент шаҳрининг «Буюк ипак йўли метроси – Чирчиқ давлат педагогика институти», Тошкент шаҳрининг «Қўйлиқ бозори – Чирчиқ давлат педагогика институти» йўналишларида автобус маршрути қатновини йўлга қўйиш юзасидан зарур таклифлар билан чиқишга қарор қилди.
Маълумот учун, Ўзбекистон Президентининг 27 июлдаги «Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси 2017/2018 ўқув йили учун Чирчиқ давлат педагогика институтининг талабалари контингентини Тошкент вилоятида доимий яшаётган, ушбу вилоят туманларидаги таълим муассасалари эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда Тошкент давлат педагогика университети ва бошқа турдош олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириб, мазкур таълим муассасаларига белгиланган тўлов-контракт квоталари доирасида ўқишга қабул қилинмаган мос ва турдош таълим йўналишлари абитуриентлари ҳисобидан шакллантиради.
Тасдиқланган квотага кўра, мазкур олий ўқув юртига жорий йилда жами 20та йўналишда 750 талаба қабул қилинган.
Мавзуга оид
21:21 / 13.11.2024
Урганчга Хитойдан 30 дона замонавий автобус олиб келинди
20:17 / 13.11.2024
Покистонда тўй автобуси дарёга қулаши оқибатида 22 киши ҳалок бўлди
09:26 / 13.11.2024
Тошкентда яна 7 та кўчада автобус йўлаклари жорий этилади
23:06 / 11.11.2024