Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20 октябрдаги қарори билан кам таъминланган оилаларни бандлик билан таъминлаш учун тижорат банклари томонидан микрокредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

Ҳужжат билан кам таъминланган оилаларни бандлик билан таъминлаш учун тижорат банклари томонидан микрокредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқланди.

Муайян меҳнат турлари билан шуғулланиш истагида бўлган кам таъминланган оилаларга уларнинг оилаларини етарли даражада таъминлаш имконини берадиган имтиёзли шартлар асосида микрокредитлар ажратувчи тижорат банкларини Ўзбекистон Республикаси Марказий банки белгилаб бериши маълумот учун қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига муайян меҳнат турлари билан шуғулланиш истагида бўлган кам таъминланган оилаларга имтиёзли шартлар асосида микрокредитлар ажратувчи тижорат банклари белгилангандан сўнг, уларнинг рўйхатини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш тавсия этилди.

Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.Қўчқоров зиммасига юкланди.

Низомга кўра, микрокредитлар қарз олувчиларга:

тикув машиналари, матолар ва бошқа сарф материаллари, косибчилик фаолияти учун инвентарлар, маиший, компьютер ва бошқа техникалар, шунингдек, меҳнат билан бандликни таъминловчи бошқа асбоб-ускуналар харид қилиш;

шахсий томорқа участкаларини ривожлантириш (кичик-иссиқхоналар барпо этиш, чорва моллари, парранда сотиб олиш, оғилхона ва товуқхона қуриш, боғдорчилик инвентарлари ва асбоблари харид қилиш) мақсадлари учун ажратилади.

Микрокредитлар банклар томонидан қарз олувчиларга энг кам иш ҳақининг 100 баравари миқдоригача йиллик 4 фоиз ставкада ажратилади.

Қарз олувчиларга микрокредит қайтариш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз, 6 ойгача бўлган имтиёзли давр билан, 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга банк кредит қўмитасининг белгиланган тартибда расмийлаштирилган қарори асосида берилади.
 
Микрокредит олиш учун қарз олувчи томонидан банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

мазкур Низомнинг 5-бандида назарда тутилган мақсадлар учун микрокредит олиш учун сўралган ариза;

шахсий томорқа участкаларини ривожлантириш мақсадлари учун микрокредит сўралган ҳолларда қарз олувчида томорка участкаси мавжудлиги кўрсатилган ўзини-ўзи бошқариш органлари томонидан берилган маълумотнома;