Жамият | 15:40 / 24.10.2017
43175
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда намойиши тўхтатилган фильм экранларга чиқди
Ўзбекистонда Ҳолливуд юлдузи Морган Фриман суратидан кино рекламасида берухсат фойдалангани боис намойиши тўхтатилган “Дайди” фильми экранларга чиқди. Фильм режиссёри Сирожбек Абдуллаевнинг KUN.UZ’га хабар беришича, картина 11 октябрдан экранларга чиққан.
Сирожбек Абдуллаевнинг режиссёр сифатидаги илк фильми 11 февралдан экранларга чиқарилиши лозим эди. Бироқ "Ўзбеккино" агентлиги фильмни реклама қилишда бир қатор қонунбузилиш ҳолатлари кузатилгани сабаб фильм тақдимотини ўтказиш ва уни намойиш қилишни тўхтатиб қўйганди.
Режиссёрнинг билдиришича, камчиликларни бартараф қилгач, фильм намойишига қайта рухсат олган.