Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕТТБ ноябрь ойида Тошкентда ўз ваколатхонасини очади
Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) ноябрда Ўзбекистонда ўз офисини очади. Бу ҳақда ЕТТБ президенти Сума Чакрабарти Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёевга йўллаган мактубида маълум қилди.
ЕТТБ раҳбарининг таъкидлашича, Европа тикланиш ва тараққиёт банки биринчи вице-президенти Фил Беннетт ва таваккалчиликлар бўйича вице-президент Бетси Нельсон ноябрь ойи бошида Тошкентга ташриф буюради.
“Ушбу ташриф доирасида вакилларимиз ЕТТБнинг Тошкентдаги ваколатхонасини расмий равишда очади, ҳукуматингиз вакиллари билан қатор учрашувлар ўтказади, шунингдек, 10-11 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Марказий Осиёда хавфсизлик ва изчил тараққиёт масалалари бўйича олий даражадаги халқаро конференцияда иштирок этади”, - деган Сума Чакрабарти.
Мавзуга оид
22:10 / 11.07.2026
Тошкент Осиёдаги яшаш учун энг қиммат шаҳарлар рейтингида 74-ўринда қайд этилди
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026