Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон президентининг қизи 7 ойлик фарзанди билан чегарада икки соат қолиб кетди
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоевнинг қизи Алия Шагиева Қирғизистон-Қозоғистон чегарасида узоқ қолиб кетди. Бу ҳақида у ўзининг Facebook саҳифасида маълум қилди.
Таъкидлаш жоизки, Киевда "Триптих" галереясида ёш рассом Алия Шагиеванинг расмлар кўргазмаси бўлиб ўтади.
"Чегарада икки соат навбат кутдик, чунки аҳмоқ бўлиб ўз машинамизда келибмиз. Аслида таксида келиб, назоратдан яёв ўтиб, уёқдан яна таксига ўтириш керак экан. Кичик бола билан кетганимизни инобатга олганда, "рейсга кеч қоламиз" деган ўй-хаёллар кетидан асаблар секин-аста таранглаша бошлади, ҳам йиғлагим, ҳам кулгим келарди", - деб ёзади Шагиева.
Президентнинг қизи шунингдек кичик бола билан йўлга чиқиб, 7 ойлик ўғли учун хориж паспорти ҳақида ўйламагани, бу хаёлига ҳам келмагани ҳақида сўзлаган.

Бундан ташқари, Алия Шагиева самолёт рейсига кеч қолган, "регистрацияда ўтирган қизлар эса шунчаки ёрдам бергиси келмай, бизни ўтказиши қийин бўлди. Улардан бири менга менсимай, ғолибона қараш қилди, илгари бундайларга бир тарсаки туширган бўлардим, бироқ ҳозир бу менга ҳеч қандай таъсир қилгани ҳам йўқ".
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026