Маълумки, 24 октябрь куни БМТ куни нишонланади. Шу муносабат билан ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Саша Грауманн бир қатор долзарб саволларга жавоб қайтарди.

Яқинда ЮНИСЕФ вакиллари вояга етмаганлар учун колония ва аҳлоқ тузатиш муассасаларига ташриф буюришди. Мазкур ташрифдан мақсад нима эди? ЮНИСЕФ ёпиқ муассасалардаги болаларнинг ҳуқуқлари амалга ошишига қандай ёрдам беради?
ЮНИСЕФга Ўзбекистондаги балоғатга етмаган болалар ахлоқ тузатиш муассасаларига биринчи бор кириш имкони берилди. ЮНИСЕФ бу муассасаларга кириш имкони озодликдан маҳрум қилинган болалар ҳуқуқларини янада яхшироқ ҳимоя қилишдаги биринчи қадам бўлади деб умид қилмоқда. ЮНИСЕФ ушбу долзарб масала бўйича ҳукумат билан ҳамкорликни давом еттиришга тайёрдир. ЮНИСЕФнинг ташрифи балоғатга етмаган болаларга нисбатан одил судлов тизимини янада мустаҳкамлаш ва болалар ҳуқуқларини янада яхши ҳимоя қилиш эди. Бунга мамлакатнинг Бола ҳуқуқлари бўйича қўмитанинг тегишли тавсияларига мувофиқлигини таъминлаш киради.

Ушбу муҳим соҳада ҳукумат билан ишлашни давом эттиришга тайёрмиз. Қонун билан зиддиятда бўлган болаларга нисбатан ёндашувни ислоҳ қилиш ЮНИСЕФнинг бутун дунёдаги ҳукуматларга кўрсатаётган ёрдамининг тамал тошидир.

Бош прокуратура, Халқ таълими вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигига ана шу ташрифни уюштирганлари учун миннатдорчилик изҳор этамиз.

Президент мамлакат равнақида ёшлар иштироки алоҳида аҳамият касб этишини таъкидлади. ЮНИСЕФ бу борада Ҳукумат саъй-ҳаракатларини қандай қўллаб-қуватлаши мумкин?

Аҳолисининг 60 фоизи 30 ёшгача бўлганлар экан, ёшларнинг ижобий ривожланиши Ўзбекистон учун жуда муҳимдир.  Ҳозирда болалар ва ёшларга инвестиция қилиш нафақат уларнинг тарихда ҳали бўлмаган меҳнат бозорини ташкил қилиш, балки улар мамлакатнини ривожланишнинг кейинги босқичига олиб чиқишларини таъминлайди. Дарҳақиқат, болалар ва ёшларнинг ҳуқуқларини амалга ошириш Ўзбекистоннинг тўлиқ салоҳиятини рўёбга чиқариш демакдир. Бу ишда Ёшлар иттифоқи муҳим роль ўйнайди.

Биз Ёшлар иттифоқи билан ижобий диалогни бошладик. ЮНИСЕФ Ҳукуматга унинг режаларини амалга ошириш учун ёрдам бера оладиган бир неча соҳаларни белгилаб олдик.

Президент таъкидлаганидек, ёшларнинг мустаҳкам пойдевори болалик даврида қурилади. ЮНИСЕФ болалар ҳуқуқларини амалга оширишда Ҳукуматни фаол қўллаб қувватлайди.  ЮНИСЕФ ҳаётнинг иккинчи ўн йиллиги, ёшликнинг биринчи босқичи бўлган ўсмирликка кўпроқ эътибор бермоқда.

Биз Ўзбекистондаги болаларнинг эҳтиёжларини ўрганиб ва таҳлил қилиб, уларнинг интилишлари, юзма-юз келиши мумкин бўлан жиҳатларни инобатга оламиз. Бу ёшлар ўз салоҳтиятларини тўла амалга оширишлари учун тегишли дастурларни лойиҳалашда муҳимдир.