Ўзбекистон | 01:16 / 26.10.2017
7104
1 дақиқада ўқилади

Аҳолига нейрохирургия ёрдамини кўрсатиш ривожлантирилади ва яхшиланади

Фото: Emaze

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг «2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ихтисослаштирилган нейрохирургия ёрдами кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги №867-сонли қарори қабул қилинди.

Республика аҳолисига ихтисослаштирилган нейрохирургия ёрдами кўрсатишни янада ривожлантириш ва яхшилаш мақсадида қабул қилинган қарорга кўра замонавий юқори технологик даволаш-диагностика ускуналари бўлимлари ва операция блоклари қуриш йўли билан илғор жаҳон ютуқлари даражасида нейрохирургик касалликлар диагностикаси, уларни даволаш ва профилактикасининг энг самарали ва юқори технологик усулларидан республика аҳолисининг фойдаланиши ва эҳтиёжини таъминлаш ва бошқа бир қатор ишлар амалга оширилади.

Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази республика аҳолисига нейрохирургия ёрдами кўрсатиш бўйича бош тиббиёт ташкилоти ҳисобланади. Қарорда Марказнинг асосий вазифалари санаб ўтилган.

Қарорда 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ихтисослаштирилган нейрохирургия ёрдами кўрсатишни янада ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тасдиқланган.

Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид