Молия вазирининг буйруғи (24.10.2017 йил) билан Солиқ маслаҳати миллий стандарти (5-сон СММС) «Солиқ маслаҳатчилари ишининг сифатини ички назорат қилишни ташкил этишга қўйиладиган талаблар» тасдиқланди. Бу ҳақда Norma.uz хабар бермоқда.
5-сонли СММС солиқ маслаҳатчилари ишининг сифатини ички назорати деганда қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ маслаҳати бўйича хизматларни сифатли кўрсатилишини таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирлар комплекси тушунилади ва у қуйидагиларни ўз ичига олиши шарт:
• ташкилотни ўз мажбуриятларини лозим даражада бажариш учун билимга, маҳоратга ва малакага эга бўлган солиқ маслаҳатчилари билан жамланганлиги;
• мураккаб бўлган вазифаларни касбий малакаси ушбу вазифалар хусусиятларига мувофиқ бўлган солиқ маслаҳатчиларига топшириш;
• солиқ маслаҳати бўйича хизмат кўрсатиш жараёнида ишларни зарур сифат талабларига жавоб берадиган йўналтирувчи кўрсатмалар асосида бажариш;
• солиқ маслаҳатчиларнинг аниқ ҳолатларда билими етарли бўлмаганда, солиқ маслаҳатчилари ташкилоти ичида ҳам, унинг ташқарисида ҳам тегишли маслаҳатлар олиш;
• ўзларига юклатилган мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун солиқ маслаҳатчиларига нисбатан тегишли чоралар кўриш.
Маълумот учун: «Солиқ маслаҳати тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ ишлаб чиқарилган СММС мамлакатда солиқ маслаҳати бўйича фаолиятни мувофиқлаштиришнинг меъёрий элементи ҳисобланади.
Ҳужжат 25.10.2017 йилдан кучга кирди.
















