Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон иқтисодиёти 9 ой ичида неча фоизга ўсгани маълум бўлди
Фото: KUN.UZ
2017 йил январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) 2016 йилнинг шу даврига нисбатан 5,3 фоизга ошди - 170,07 триллион сўмгача.
Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, 2017 йил январь-сентябрь ойларида саноат маҳсулоти ҳажми 99,06 трлн. сўмни ташкил этди, бу 2016 йилнинг шу даврига нисбатан 5,6%га кўп.
Ҳисобот даврида қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг ўсиш ҳажми 3,5%ни ташкил этди - 46,19 трлн. сўмгача.
2017 йил январь-сентябрь ойларида асосий капиталга инвестициялар 39,53 трлн. сўмдан ошди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1%га кўп.
Ҳисобот даврида қурилиш ишлари ҳажми 25,17 трлн. сўмга етди, бу 2016 йилдаги шу даврдан 5,3%га кўпдир.
2017 йил январь-сентябрь ойларида юк айланмаси 65,6 млрд. тонна-км.ни ёки 2016 йилнинг шу даврига нисбатан 2,8%га кўпроқни ташкил этди.
Ҳисобот даврида йўловчилар айланмаси 83,3 млрд. сўмга етди, бу 2016 йилга нисбатан 4,9га кўп.
Чакана товар айланмаси 2017 йил январь-сентябрь ойларида 4,3 фоизга ўсди - 76,35 трлн. сўмгача. 2017 йил январь-сентябрь ойларида кўрсатилган хизматлар ҳажми 77,25 трлн. сўмни ташкил қилди (2016 йилнинг шу даврига нисбатан 6,9%га кўп).
Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 2017 йил 9 ойи мобайнида 16,6 фоизга ўсди - 19,95 млрд. АҚШ долларигача. Экспортнинг ўсиши 25,65% (10,36 млрд. долларгача) ва импортнинг ўсиши 8,3%ни (9,59 млрд. долларгача) ташкил этган.
Ҳисобот даврида ташқи савдо сальдоси 770,6 млн. долларга тенг бўлди.
Мавзуга оид
22:24 / 12.02.2026
Президент ҳузурида Андижон вилоятидаги ислоҳотлар натижаси ва устувор вазифалар муҳокама қилинди
21:34 / 10.02.2026
Хитойнинг чўлланишга қарши кураш тажрибаси Навоийда қўлланади
20:38 / 30.01.2026
Жиззахда туризм мажмуалари ташкил этилади, Арнасой аэропорти кенгайтирилади
13:55 / 29.01.2026