Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Каталония етакчиси баёнот берди
Мадрид фармони билан ўз лавозимидан четлатилган Каталония етакчиси Карлес Пучдемон Испаниянинг мухторият мақомини олиб қўйиш ҳамда Каталонияни тўғридан тўғри бошқарув остига ўтказиш бўйича қарорига қарши «демократик кураш» ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
«Аниқки, бизнинг ютуқларимизни ҳимоя қилишнинг энг яхши шаклига демократик мухолифат, Испания конституциясининг 155-моддасига қарши кураш айланади», - дея таъкидлаб ўтди у.
Пучдемоннинг қўшимча қилишича, улар Каталония ҳукумати ва парламентидаги ўз лавозимларида ишлашни давом эттириш ниятида. Бу Мадриднинг фармонига зид равишда рўй беради.
Шу билан бирга, Каталония етакчиси улар «куч қўллашга сабаб бўлишни хоҳламасликлари»ни қўшимча қилган.
Мавзуга оид
15:15 / 16.06.2026
Африкача мастер-класс: Кабо-Вердедан нималарни ўрганиш керак?
09:01 / 25.05.2026
Испанияда уй-жой инқирози: ижарачилар кўчаларга чиқди
00:04 / 20.05.2026
Испанияда Mango дўконлари асосчисининг ўғли отасини ўлдиришда гумон қилиниб ушланди
08:04 / 13.05.2026