Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Корея ярим оролида эҳтимолий урушнинг биринчи кунида қанча одам ҳалок бўлиши ҳисоблаб чиқилди
КХДР ва Жанубий Корея ўртасида уруш юз берадиган бўлса, биринчи куннинг ўзида 300 минг кишининг ёстиғи қурийди. Бунда томонларнинг ҳеч бири оммавий қирғин қуролидан фойдаланмаса-да, шу каби йирик қурбон берилади. Мисол учун дунёнинг йирик мегаполисларидан бири Сеул шаҳри Шимолий Корея артиллерияси радиусида жойлашган.
Корея ярим оролида урушнинг бошланиши биринчи кунданоқ йирик қурбонларга сабаб бўлиши ҳақида АҚШ Конгрессининг тадқиқотлар хизмати ҳисоботида сўз юритилган. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги ёзмоқда.
Аҳолининг зич жойлашгани эътиборга олинса, ҳарбий зиддият «чегаранинг икки томонида 25 млндан ортиқ кишини ўз домига тортади. Улар орасида АҚШнинг 100 минг фуқароси ҳам бўлади», деб таъкидланади ҳужжатнинг 62-саҳифасида.
Ҳатто КХДР оддий қурол-яроғлардан фойдаланган тақдирда ҳам биринчи кундаги қурбонлар сони 30 мингдан 300 минг кишигача етиши мумкин. Тадқиқотчилар Шимолий Корея артиллериясининг Сеулни ўққа тута олиш имкониятидан келиб чиққан ҳолда шундай фикрни билдирмоқда. Бунда КХДР артиллерия бўлинмалари бир дақиқада 10 минг снарядгача отиши мумкин.
Мавзуга оид
20:27 / 09.06.2026
Си Жинпинг Пхенянда: Хитой ва КХДР муносабатларни «янги чўққилар»га олиб чиқмоқда
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
20:18 / 11.05.2026
Ким Чен Ин ўзи ўлдирилган тақдирда, ядровий зарба билан қасос олишни буюрди
19:26 / 06.05.2026