Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳар Адлия бошқармаси инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда давом этмоқда
Тошкент шаҳар Адлия бошқармаси томонидан навбатдаги матбуот анжумани ташкил этилди. Унда "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида" ги янги қонуннинг аҳамияти ва моҳияти, унинг амалда татбиқ этилиши ва Қонун мазмуни” мавзусидаги таҳлилий материаллар журналистлар эътиборига ҳавола этилди.
Тадбирда таъкидланганидек, исталган давлатнинг нуфузи инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳимоясининг таъминланганлик даражаси билан ўлчанади. Мамлакатда барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар замирида инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига эътибор қаратиш, унинг шаъни ҳамда қадр-қимматини ҳурмат қилиш, инсон ҳуқуқларини энг олий қадрият сифатида тан олиш каби мақсадлар бор.



Инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини кафолатлаш фақатгина кўрсатилган ҳуқуқлар ҳамда манфаатларнинг борлиги билан чекланмайди, балки уларни қўллаш, ҳимоя қилишдан иборат.
Таҳлилларнинг кўрсатишича, 2017 йилнинг беш ойи давомида Тошкент шаҳар Адлия бошқармаси инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Бўлимга инсон ҳуқуқлари соҳасига оид 500 та мурожаат келиб тушган, улардан 32 фоиз ариза ва шикоятлар қаноатлантирилган.




Мурожаатларни кўриб чиқиш чоғида аниқланган ҳуқуқбузарликлар ва давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан инсон ҳуқуқларига риоя этилиши бўйича назоратни амалга ошириш бўйича тахминан 120 та таъсир чоралари қўлланилди.
Натижада 44 мансабдор шахс интизомий жавобгарликка тортилди. Улардан 7 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Мавзуга оид
10:12 / 28.11.2019
МИБ: Фарғона Адлия бошқармаси 5 нафар ходимини аввалги ишига тиклади
08:20 / 24.11.2019
Фарғона вилояти Адлия бошқармасидан ишдан ҳайдалган 5 нафар нотариат ходимлари ишга тикланди
16:22 / 11.06.2019
Фарғона вилояти адлия бошқармасига янги раҳбар тайинланди
17:47 / 12.06.2017