Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олимпиада ва Паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорларига умрбод ойлик тўланади
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 октябрдаги «Нуфузли халқаро спорт мусобақаларида юксак натижаларга эришган Ўзбекистон спортчилари ва уларнинг тренерларини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги №878-сонли қарори қабул қилинди ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинди.
Қарор иловаси бўлмиш Олимпиада ва Паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорларига умрбод ойлик тўловлар тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, умрбод тўловларни олиш учун ҳар йили 1 декабрга қадар Жисмоний тарбия ва спорт қўмитасига ариза ва паспорт нусхасини тақдим этади.
Қўмита томонидан спортчи қуйидаги миқдорда умрбод ойлик тўлов тўланиши белгиланмоқда:
Олтин медаль учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баробари миқдорида;
Кумуш медаль учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баробари миқдорида;
Бронза медаль учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баробари миқдорида;
Спортчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқса ёки мусобақада бошқа давлат номидан иштирок этса, бутунжаҳон антидопинг ташкилоти (WADA) томонидан тақиқланган дори воситалари қўллагани аниқланиб, Олимпиада ва Паралимпия ғолиб ва совриндорлигидан маҳрум этилса, суд қарорига мувофиқ озодликдан маҳрум этилса, вафот этса умрбод ойлик тўлов тўхтатилади.
Қайд этиш жоизки, спортчи келгуси Олимпиада ва Паралимпия ўйинларида яна ғолиб ва совриндор бўлса, унга умрбод ойлик тўловлар оширилган миқдорда тўланади.
Қарор иловаси — Юқори малакали спортчиларни тайёрлаган тренерларга тўланадиган бир марталик пул мукофотларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, Олимпиада ва Паралимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларни тайёрлаган тренерлар қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:
Олтин медаль — 20.000 АҚШ доллари;
Кумуш медаль — 15.000 АҚШ доллари;
Бронза медаль учун — 10.000 АҚШ доллари.
Олимпиада ўйинлари дастурига кирувчи спорт турлари бўйича Жаҳон чемпионатларида ғолиб ва совриндор спортчиларни тайёрлаган тренерлар қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:
Олтин медаль — 6.000 АҚШ доллари;
Кумуш медаль — 3.000 АҚШ доллари;
Бронза медаль учун — 1.500 АҚШ доллари.
Осиё ва Параосиё ўйинларида ғолиб ва совриндор спортчиларни тайёрлаган тренерлар қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:
Олтин медаль — 2.500 АҚШ доллари;
Кумуш медаль — 1.500 АҚШ доллари;
Бронза медаль учун — 1.000 АҚШ доллари.
Мавзуга оид
22:55 / 26.03.2026
Трансгендер спортчиларга Олимпиада аёллар мусобақаларида иштирок этиш тақиқланди
15:19 / 06.03.2026
Буюк Британия Паралимпиада очилишини бойкот қилади
23:00 / 22.02.2026
Хоккей бўйича АҚШ терма жамоаси 1980 йилдан буён илк бор Олимпиадада олтин медални қўлга киритди
22:00 / 22.02.2026