Жамият | 17:20 / 01.11.2017
31656
1 дақиқада ўқилади

Ўзбек киносида янгилик: Энг кўп маблағ сарфланувчи "Снайпер" фильмининг суратга олиш ишларига старт берилмоқда

Продюсер Руслан Мирзаев ҳамда режиссёр Озод Шамс ижодий гуруҳи томонидан олти ой давомида тайёргарлик кўрилаётган “Снайпер” ўткир сюжетли драманинг суратга олиш ишлари бошланмоқда. Съёмкаларга эртага, 2-ноябрдан старт берилади. 

Фильм продюсери Руслан Мирзаев берган маълумотларга кўра, мазкур фильм учун сарфланаётган маблағ бугунги кунда суратга олинаётган филмларга сарфланаётган маблағдан 10-15 баробар ортиқроқдир. 

Мазкур фильм учун ҳаваскор актёр ва актрисалар ўртасида эмас, балки ҳақиқий профессионал актёрлар ўртасида кастинг бўлиб ўтди. 

Фильмда Улугбек Қодиров, Матёқуб Матчонов, Саида Раметова, Шуҳрат Умаров ва турк актёрлари бош ролларни ижро этишади. 

Фильмнинг асосий суратга олиш ишлари Ўзбекистон, Россия Федерацияси ҳамда Туркияда бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.

Мавзуга оид