Қозоғистонда Ўзбекистоннинг 16 фуқароси қулликдан озод этилди
Қозоғистоннинг Костанай шаҳридаги махсус амалиёт вақтида 16 нафар ўзбекистонлик қулликдан озод этилди, деб хабар бермоқда Sputnik Қозоғистон. Уларнинг орасида ёш болали аёл ҳам бор.
Одамлар Костанайдаги тегирмон комплексларидан бирида бўлишган. Уларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари бўлиб, ёнларида ҳужжатлари бўлмаган. Иш берувчи паспортларни махсус сейфда сақлаган. Бу ҳақда «Қозоғистон жинсий ва репродуктив саломатлик бўйича ассоциацияси»нинг Костанай филиали ходими Александр Косюк айтиб ўтган.
Полиция ҳаммаси бўлиб 18 нафар хорижлик ишчини топган. Бироқ, икки киши иш берувчига қарши даъво аризаси билан чиқишдан бош тортди. Дастлабки тергов бошланган.
Александр Косюк шунингдек, барча ишчилар, жумладан, аёл ва ёш бола ҳам жамоатчилик ташкилоти томонидан ижарага олинган хонадонга жойлаштирилганини айтди.
Костанай вилояти Ички ишлар департаменти вазиятни изоҳламаган. Бироқ, аввалроқ, департаментда жорий йилда меҳнат мигрантлари сонининг ўсиши қайд этилганини хабар қилишган. Мутахассислар буни, хусусан, минтақадаги қурилиш ишларининг фаоллашиши билан боғламоқдалар.
Мавзуга оид
16:31 / 14.11.2024
Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида биринчи темирйўл саёҳат дастури бошланади
15:25 / 14.11.2024
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан мингдан ортиқ ўлик тюленлар топилди
21:23 / 13.11.2024
Дунёдаги зарарли чиқиндиларнинг бор-йўғи 1 фоизи Марказий Осиё мамлакатларига тўғри келади – Тўқаев
15:30 / 13.11.2024