Ўзбекистон | 17:10 / 03.11.2017
14792
2 дақиқада ўқилади

Абдулла Арипов МДҲ доирасида тўлақонли эркин савдо ҳудуди ташкил этишга эътибор қаратди

Фото: Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати

Тошкент шаҳрида ўтказилган МДҲ Ҳукумат раҳбарлари Кенгашининг жорий йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов "Ўзбекистон томони МДҲдаги фаолиятини янги сифат босқичига олиб чиқишга интилаётгани“ни билдириб ўтди.

Кенгайтирилган тартибда ўтган мажлисда нутқ сўзлаган Ўзбекистон ҳукумати раҳбари, энг аввало, савдо, инвестиция, транспорт, туризм ва таълим, шунингдек, хавфсизлик масалаларида аъзо давлатлар билан ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр эканини айтган.

Абдулла Арипов Тошкент шаҳридаги йиғилишда иштирок этаётган ҳукумат раҳбарларини МДҲ доирасида тўлақонли эркин савдо ҳудудини яратиш зарурлигини, шу маънода масалага эътибор қаратиш лозимлигини маълум қилди. Бош вазир шунинг билан ўзаро товар айирбошлаш ҳажми ошиши, янги корхоналар барпо этилиши ва иш ўрни пайдо бўлишига ишонч билдирди.

"Ўзбекистон анъанавий тарзда Ҳамдўстлик платформасини яхлит ва самарали эркин фикр алмашиш майдони сифатида кўради. Шунингдек, долзарб масалаларда якдил қарорга келишда фойдали ҳисобланади”, дейди Абдулла Арипов.

Мавзуга оид