Apple бир чоракда 10,7 млрд доллар миқдорида фойда кўрди
Американинг юқори технологияли электроника маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган Apple копрорацияси жорий йил учинчи чораги натижасига кўра, 10,7 млрд доллар миқдорида соф даромад кўрганини маълум қилди. Бу ҳар бир акция 2,07 доллар даромад келтирганини англатади. Компаниянинг молиявий ҳисоботида шу ҳақда сўз юритилган.
Ҳисоботга биноан, ўтган йилнинг ҳисобот даврида 9 млрд долларга яқин фойда кўрилган. Apple соф пул тушуми уч ойда 12,2 фоизга ўсиб, 52,6 млрд долларни ташкил этган. Шундан 28,8 млрд доллари, яъни 55 фоизга яқини iPhone смартфонлари савдосидан тушган.
Экспертлар умумий тушумни 50,7 млрд доллардан ошмаслигини тахмин қилишган эди. Аммо Apple келаси чоракда янги йил байрамлари муносабати билан юқори савдо кузатилишини ва корпорация тушуми 84-87 млрд доллар атрофида бўлишини тахмин қилмоқда.
Ўтган чоракда жами 46,7 млн дона iPhone смартфонлари сотилган. Бу борада ҳам таҳлилчилар тахминидан ўзиб кетилган. Apple 3 ноябрдан янги iPhone X телефонини сотишни бошлайди.
Мавзуга оид
16:54 / 13.11.2024
Apple iPhone нархидаги китобини чиқарди
11:28 / 10.11.2024
Дунё бўйлаб энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди
21:56 / 08.11.2024
iPhoneʼнинг янги функцияси полициячиларнинг зарарига ишламоқда — ОАВ
22:30 / 02.11.2024