Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Германия айғоқчи сунъий йўлдошлар харидига 400 млн евро маблағ ажратиши мумкин
Германия Бундестагининг бюджет бўйича қўмитаси Федерал разведка хизмати эҳтиёжлари учун 3 та айғоқчи сунъий йўлдошларни харид қилишга 400 млн евро ажратишни маъқуллади. Бу ҳақда RND таҳририятлар гуруҳига кирувчи газеталар махсус хизматлардаги манбаларига асосланиб ёзмоқда, деб хабар қилган ТАСС агентлиги.
Унга кўра, бир ой мобайнида қайси компания буюртмани олиши маълум бўлади. Айни вақтда иккита таклиф бор – бири Airbus компаниясидан, иккинчиси Германиянинг Бремен шаҳрида жойлашган OHB ракета-космик корпорациясидан.
Ҳужжатда ёзилишича, немис разведкаси "зудлик билан ва мустақил равишда вазиятга тезда холис баҳо бера оладиган ахборотни олиш имконига эга бўлиши керак". Берлин ҳукуматига биноан, замонавий дунёда разведка учинчи томонга боғлиқ бўла олмайди ва ўз техник қувватларига таяниши лозим.
Сунъий йўлдошларни етказиб бериш муддати борасида сўз юритилмаган.
Мавзуга оид
14:47 / 14.02.2026
Зеленский ва Писториус биринчи қўшма ишлаб чиқаришни ишга туширди
11:41 / 14.02.2026
Мерц, Стармер ва Рютте Зеленский билан музокаралар ўтказди
09:50 / 14.02.2026
Германия мудофаа вазири: Россия бутун дунё учун таҳдид
20:40 / 13.02.2026