Махсус турдаги товарлар экспорти ва импортини лицензиялаш функциялари Вазирлар Маҳкамасига ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси президентининг “Махсус турдаги товарлар экспорти ва импортини лицензиялаш, шунингдек, экспорт контрактларини рўйхатга олиш ва импорт контрактларини экспертизадан ўтказишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони эълон қилинди.
ЎзА хабарига кўра, фармонда махсус турдаги товарларни экспорт ва импорт қилиш, экспорт контрактларини рўйхатга олиш, шунингдек, импорт контрактларини экспертизадан ўтказиш ва тендер ҳужжатларини баҳолаш тартибини янада такомиллаштириш назарда тутилмоқда.
Хусусан, экспорт-импорт тартиб-таомилларини оптималлаштириш ва махсус турдаги товарларни экспорт ҳамда импорт қилиш учун лицензиялар бериш функцияларини ягона органда бирлаштириш мақсадида фармонда лицензиялаш функцияларини Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлигидан Вазирлар Маҳкамасига ўтказиш назарда тутилган. Бунда заргарлик буюмлари, қимматбаҳо металлардан ясалган буюмлар, қимматбаҳо тошлар ҳамда улардан тайёрланган буюмлар лицензияланадиган товарлар рўйхатидан чиқарилган.
Бундан ташқари, бир-бирини такрорлайдиган тартиб-таомилларни истисно қилиш мақсадида фармонда импорт шартномаларини Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси томонидан экспертизадан ўтказишга доир амалдаги тартибни соддалаштириш ҳамда унга ўзгартиришлар киритиш назарда тутилмоқда. Жумладан, қиймати 100 минг АҚШ долларидан кам миқдордаги импорт контрактларини экспертизадан ўтказиш тартиб-таомиллари бекор қилинмоқда.
Шунингдек, тендер (танлов) савдоларини ўтказиш даврида бир вақтнинг ўзида тендер (танлов) ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш ёки тендер (танлов) таклифларини баҳолаш тартибини жорий қилган ҳолда, тендер (танлов) савдолари натижалари бўйича тузилган қиймати 100 минг АҚШ долларидан ортиқ бўлган импорт контрактларини ҳам экспертизадан ўтказиш бекор қилинмоқда. Бунда тендер (танлов) савдолари натижалари бўйича тузилган импорт контрактлари қўшимча экспертизадан ўтказилмасдан ҳисобга қўйилади.
Фармонда мамлакатнинг иқтисодий манфаатларини таъминлаш мақсадида Ҳукумат қарорлари ва ҳукуматлараро битимлар асосида тузилган, шунингдек, чекланган рўйхат бўйича махсус турдаги ва хомашё товарларини экспорт қилиш контрактларини Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлигида рўйхатдан ўтказиш тартиб-таомилини сақлаб қолиш назарда тутилмоқда.
Мавзуга оид
13:13 / 19.11.2024
Германия Ўзбекистонга 1 млрд евродан ортиқ қийматда маҳсулотлар экспорт қилди
13:07 / 18.11.2024
Пискент полигонидаги навбат электрон шаклга ўтказилди
14:02 / 16.11.2024
Президент 9 нафар сенаторни тайинлади
14:00 / 15.11.2024