​2018 йилда барча станцияларда метрополитен хизматларидан фойдаланиш учун тўловнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш режага киритилган. Бу ҳақда «Тошкент метрополитени» УК бош муҳандиси Бахтиёр Содиқов Халқаро Пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида маълум қилди. ​

«Ҳозирда Мустақиллик майдони метро бекатига махсус турникет синовдан ўтказилмоқда. Агар мазкур тажриба ўзини оқласа, бошқа метрополитен бекатларига ҳам иккитадан турникет ва автоматлар ўрнатилади», дея қайд этган Бахтиёр Содиқов. 

«Тошшаҳартрансхизмат»​ вакиллари ҳам ушбу инновацион имконият ҳақида хабар берганди. Эътиборли жиҳати шундаки, бу ​«янгилик​» энг камида 5 марта янграган ва ҳанузгача амалга ошмай келади. 

2014 йил 6 июль

«Тошшаҳартрансхизмат»​ жамоат транспортидан фойдаланганда NFC (Near Field Communication - яқин масофадаги алоқа)​ технологияси орқали тўловни амалга ошириш имконияти пайдо бўлиши ҳақида маълумот берганди. Соддароқ қилиб, смартфонданги илова орқали автоматлаштирилган тизим имкониятидан фойдаланиш ҳақида сўз юритилаётганини таъкидлаш лозим. 

Ана шу пайтда мутасаддилар «​лойиҳанинг техник ишланмалари устида катта иш олиб борилаётгани»​ ҳақида гапирган. Ҳукумат жамоат транспортидан фойдаланиш ва унинг сифатини ошириш борасида 2013 йил ноябрь ойида расмий ҳужжатни тасдиқлаган. 

2015 йил 16 январь 

«Тошшаҳартрансхизмат»​ келгуси икки йил ичида смарт-карт ёрдамида ишлайдиган тўлов тизимини яратишини билдирди. Жамият лойиҳани амалга ошириш учун 8та номзоддан бирини танлаши маълум қилинган. «Тошшаҳартрансхизмат»​ раҳбари Отабек Содиқовнинг айтишича, лойиҳанинг молиявий жиҳати кредит маблағларини жалб этиш орқали ҳал этилади. Автобусларда ушбу тизимни жорий этиш учун 3-4 ой муддат талаб қилиниши айтилган. 

2015 йил 8 июль

Ўзбек-Француз ишбилармонлар форумида «Тошшаҳартрансхизмат»​ АЖ яқин келажакда бажарилиши кутилаётган лойиҳани таништирди. 2015 йилнинг 10-12 июн кунлари ўтказилган тадбирда Тошкент шаҳар йўловчи ташиш хизматида автоматлаштирилган тўловни амалга ошириш ҳақида