Фан-техника | 10:50 / 07.11.2017
34777
2 дақиқада ўқилади

Дунёдаги энг оммабоп автомобиль моделлари маълум қилинди

Британиянинг Park Indigo фирмаси дунёдаги энг оммабоп автомобиллар моделлари рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақдаги маълумот компания сайтида тақдим этилган.

Рейтингда биринчи ўринни 25 та давлатда савдолар етакчисига айланган Toyota Hilux пикапи эгаллади. Иккинчи поғонада – Европада катта талабга эга бўлган Volkswagen Golf. Кучли учликка Африка ҳамда Яқин Шарқда машҳур бўлган Toyota Land Сruiser якун ясаб берган. Шимолий Америкада Ford F-150 ҳамон етакчиликни ўзида сақлаб турибди.

Тадқиқотга кўра, Ўзбекистондаги энг оммабоп машина – Nexia’дир. Қозоғистон ва Қирғизистонда Toyota Camry энг харидоргир бўлса, Афғонистонда Toyota Corolla етакчи. Туркманистонда Mercedes C-Class тенгсиз деб топилган. Россияда эса Hyundai Solaris энг сотилувчи модель сифатида қайд этилди. Тожикистон бўйича маълумотлар йўқ. 

Toyota Hilux
Фото: Toyota
Volkswagen Golf
Фото: Car Magazine
Toyota Land Сruiser
Фото: Edmunds

Мавзуга оид