Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Саудиядаги коррупция билан курашни қўллаб-қувватлади
АҚШ президенти Дональд Трамп Саудия Арабистони ҳукуматини мамлакатдаги коррупция билан курашда қўллаб-қувватлашини билдирди.
Саудия Арабистонининг коррупция билан кураш бўйича Олий қўмитаси якшанба куни тахминан 40 нафар нуфузли шахсни қўлга олиш ҳақида қарор чиқарди. Улар орасида қироллик оиласи аъзолари, собиқ ва амалдаги вазирлар, ҳарбийлар ҳамда тадбиркорлар бор.
"Мен қирол Салмон ва Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодасига тўлиқ ишонаман, улар нима қилаётганликларини яхши билишади. Қироллик ҳукумати кескин муносабатда бўлганлардан баъзилари ўз мамлакатини йиллар давомида талон-торож қилиб келган!” - дея ёзди Трамп Twitter’да.
Аввалроқ саудиялик шаҳзодаларнинг ҳибсга олиниши нефть нархига жиддий таъсир кўрсатгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026
Жаҳон бойлик харитаси ўзгармоқда: янги лидерлар пайдо бўлмоқда
08:52 / 27.05.2026
Саудиядаги 1 километрлик осмонўпар бинода Хитой технологиялари қўлланади
08:43 / 23.05.2026