Ҳиндистон пойтахти Нью-Деҳлида бир неча кундан бери қуюқ смог кузатилмоқда. Шу сабабли шифокорлар шаҳарда фавқулодда вазият тартибини эълон қилишган. Улар ҳавонинг бу ифлосланишидан олинадиган зарарни кунига 50 та сигарет чекишдан олинадиган зарарга қиёслашмоқда.
Шаҳар аҳолисига смог тарқамагунча иложи бўлса кўчага чиқмаслик тавсия қилинган. Ҳукумат 8 ноябрдан барча мактаблар ва таълим муассасаларини ёпиб қўймоқчи. Ҳиндлар ижтимоий тармоқларда ушбу ҳолат акс этган суратларни жойлаштиришган.


“Деҳлидаги ҳалокатли ифлосланиш. Ҳукумат идоралари фаолият юритадиган пойтахтда даҳшатли вазият. Шундан кейин давлатимиз ривожланаяпти, дея оламизми?”


“Деҳли газ камерасига айланди, фавқулодда вазият эълон қилинган. Ҳаво сифати янада ёмонлашади. Бу ёғига нима бўлади?”

“Бу тонг ёлғиз қушгина Деҳли марказида”


“Энг ёмон вазият Лаксми Нагарда”























