09:45 / 09.11.2017
25174

Келаси ойга олдиндан тўлаган “қарздор”

Иллюстратив фото

Хўжайли тумани Б.Қурбонов кўчасида истиқомат қилувчи М.Ю. ариза билан туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилди, деб хабар бермоқда Қорақалпоғистон Республикаси Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси матбуот ва ахборот сектори.

Унга кўра, хонадон эгасининг Хўжайли туман газ таъминоти корхонасидан 427 233 сўм қарздорлиги мавжуд экан. Бу ҳолатдан норози бўлган фуқаро вазиятга аниқлик киритишни сўраган. 

Ариза жамият мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилиб, хонадон ҳисоб рақамига келиб тушган пуллар қайта ҳисоб-китоб қилинди. Натижада хонадоннинг корхонадан ҳеч қандай қарзи йўқ эканлиги, аксинча келаси ойлар учун 231 529 сўм тўлангани аниқланди. Мазкур ҳолат бўйича корхона мутахассисидан тушунтириш хати олинди ҳамда истеъмолчи келаси ойда ҳам табиий газдан бемалол фойдаланиши мумкинлиги тушунтирилди. 

Top