Karinform.uz'нинг хабар беришича, Нукус шаҳридан шимолга қараб кетадиган йўл бўйида тузли сув жойлашган. Унинг тузлари ер тагидан чиққан бўлиб, олисдан оппоқ қорга ўхшаб кўзга ташланади. Унда чўмилган одамнинг танасига тузлар ёпишиб қолади.
Тузларни қўлингизда қисмлаб олсангиз ҳам бўлади. Қизиғи, сув унчалик ҳам чуқур эмас, аммо, сувнинг тубига шўнғишнинг асло иложи йўқ. Чунки, тузли сув юқорига кўтариб юборади. Бу жой кўпчилик касалларга шифо сифатида танилган. Лекин, унда чўмилгандан сўнг 3-4 кун иссиқ сақланиш керак экан.










