Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Могерини: Қирғизистондаги сайловлар бутун минтақа учун намунага айланди
Қирғизистонда бўлиб ўтган президентлик сайловлари бутун Марказий Осиё минтақаси учун намуна бўлиши керак. Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Федерика Могерини Бишкекда Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев билан учрашувда шу ҳақда гапирди, деб хабар бермоқда Қирғизистон раҳбари матбуот хизмати.
Унинг фикрича, Қирғизистондаги президентлик сайловлари «очиқ ва шаффоф ўтди». «Сўнгги йилларда Қирғизистонда сайлов жараёнини такомиллаштириш ва шаффофлигини ошириш бўйича жуда муҳим ишлар амалга оширилди, бу нафақат Қирғизистон, балки бутун минтақа учун намунадир», - дея ЕИ вакилининг сўзларини келтиради матбуот хизмати.
Идоранинг хабар беришича, Могерини Европа Иттифоқи Қирғизистон билан ҳамкорлик бўйича янги битимни имзолаш ниятида эканини билдирди. «У Европа Иттифоқи яқин келажакда ЕИнинг Қирғизистон билан чуқур шериклик ва ҳамкорлик бўйича янги битимни тузишга доир музокараларни бошлаш учун тайёрлигини билдирди», - дейилади хабарда.
Ўз навбатида, Атамбоев Қирғизистонга тақдим этилган ёрдам учун Европа Иттифоқига миннатдорчилик билдирди. Унинг фикрича, жамиятнинг шериклик бўйича янги битимни имзолашга бўлган интилиши «Европа Иттифоқи томонидан Қирғизистоннинг демократия ва парламентаризмни янада мустаҳкамлаш мажбуриятига нисбатан катта ишончни билдиради». Қирғизистон президенти Могеринини «республика ва Европа Иттифоқи ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси», шунингдек, «икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга» ёрдам бергани учун «Дўстлик» ордени билан ҳам тақдирлади.
Европа Иттифоқи Қирғизистонни ислоҳотларни амалга оширишда қўллаб-қувватлашда давом этмоқчи, дея таъкидлаб ўтди Могерини. Бундан ташқари, ЕИ вакили Қирғизистон ҳукумати ЕХҲТ Демократия ва инсон ҳуқуқлари бўйича Бюросининг сайловларни кузатиш бўйича миссияси «тавсияларини бажариши керак», деб ҳисоблайди. «ЕИ тараққиёт соҳасидаги ёрдам орқали мамлакатнинг барқарор ривожланишига ҳам ёрдам беради», - дея таъкидланади хабарда.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026