Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги «Стратегик ҳамкорлик тўғрисида»ги шартнома ратификация қилинди
10 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон ҳамда Туркманистон Ташқи ишлар вазирлари икки давлат ўртасида «Стратегик ҳамкорлик тўғрисида»ги шартномани ратификация қилишди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Самарқанд шаҳридаги «Форумлар мажмуаси» биносида бўлиб ўтган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Туркманистон Бош вазири ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов иштирок этди.
Шартнома жорий йилнинг 6 март куни Ашхобод шаҳрида, Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга расмий ташрифи чоғида имзоланган эди.
16 банддан иборат мазкур шартнома ратификацияларни алмашиш билан кучга кирди.
Мавзуга оид
21:45 / 30.05.2026
Туркманистонда май ойи учун энг иссиқ рекорд ҳарорат янгиланди
18:14 / 28.05.2026
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегара тўғрисидаги битим ратификация қилинди
08:53 / 23.03.2026
Тошкент ва Ашхобод ўртасида иқтисодий ҳамкорлик кучайтирилади
16:34 / 20.03.2026