Ироқ шарқидаги Васит вилояти ҳудудида ҳарбий вертолёт қулаб тушди. Iraqi News хабарига кўра, ҳодиса оқибатида 7 киши ҳалок бўлган.
Mи-17 вертолёти ўқув машғулотлари вақтида ҳалокатга учраган.
"Экипаж таркибидаги 7 кишининг барчаси ҳалок бўлишган", — дейилган хабарда.
Ҳалокат сабаблари маълум эмас.















