Эрон ва Ироқ чегарасида рўй берган зилзила оқибатида, сўнгги маълумотларга кўра, 129 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Press TV Эрон қутқарув хизмати раҳбарига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Шунингдек 1 мингдан ортиқ инсон жабрлангани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Маҳаллий расмийлар маълумотига кўра, Ироқнинг Сулаймония вилоятида 30дан ошиқ киши ҳаётдан бевақт кўз юмган.
Аввалроқ Эрон-Ироқ чегарасидаги зилзила 100 дан кўпроқ одамнинг ҳаётига зомин бўлгани хабар қилинганди.







