Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия Ироққа ёрдам жўнатди
Фото: Anadolu
Туркиялик қутқарувчилар жамоаси ва гуманитар юклар билан учган самолёти Ироқнинг Сулаймония шаҳрига қўнди. Бу гуруҳ Ироқда зилзила оқибатларига қарши курашда ёрдам кўрсатади.
Anadolu агентлиги хабарига кўра, Ироққа 25 нафар қутқарувчи, икки автомобил, 60та палатка ва 320 ёпинчиқ олиб келинган. Қайд этилишича, Туркия Ироқ ҳукумати билан зилзила оқибатларини бартараф этишда мувофиқликда ҳаракат қилади.
12 ноябрь куни кечқурун Эрон ва Ироқ чегараси яқинида кучли зилзила содир бўлди. Зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 332 нафарни ташкил қилмоқда, шунингдек, 2,5 мингдан ортиқ киши жароҳатланган.
Асосий талофатлар Эронда кузатилган. Бу табиий офат оқибатида жами 70 мингдан ортиқ киши бошпанасиз қолган.
Бундан олдинроқ Туркия Эронга эмас, Ироққа ёрдам бериши ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
22:40 / 05.05.2026
АҚШ президенти Эронга курашни давом эттиришдан воз кечишни маслаҳат берди
15:10 / 05.05.2026
CBS: Эрон Ҳўрмуз бўғозида Американинг икки эсминецига ҳужум қилди
13:42 / 05.05.2026
АҚШ ва Эрон Форс кўрфазида янги ҳужумлар бошлади
12:32 / 05.05.2026