Ўзбекистонда 9 ой ичида асосий капиталга қанча хорижий инвестиция киритилди?
2017 йил январь–сентябрида асосий капиталга киритилган хорижий инвестиция ва кредитларнинг умумий ҳажми 9 603,8 млрд. сўмни ёки 2016 йилнинг мос даврига нисбатан 110,1 фоизни ташкил қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида айтилади.
Ҳисобот даврида Ўзбекистон Республикаси бўйича тўғридан–тўғри хорижий инвестиция ва кредитларнинг, жами хорижий инвестиция ва кредитлардаги нодавлат секторига киритилган улуши 81,9 фоизни ташкил қилди.
Хорижий инвестиция ва кредитларнинг иқтисодий фаолият турлари бўйича салмоқли қисмининг ўзлаштирилиши хом нефть ва табиий газ қазиб олишга тўғри келиб, жами инвестиция ҳажмида – 61,8 фоизни ташкил қилди ва 2016 йилнинг январь–сентябрига нисбатан 22,3 фоизга ўсган, мос равишда тўқимачилик маҳсулотлари ва кийим ишлаб чиқаришда – 5,6 фоизни (2,0 фоизга) ташкил қилди.
Шу билан бирга қуйидаги иқтисодий фаолият турлари бўйича хорижий инвестиция ва кредитларнинг ўзлаштирилиши камайганлиги кузатилди: ташиш ва сақлашда – 7,9 фоизга, (2016 йилнинг мос даврига нисбатан 5,3 фоизга), ахборот ва алоқада – 8,5 фоизга (0,9 фоизга), электр, газ, буғ билан таъминлашда – 10,9 фоизга (9,7 фоизга) ва нометалл минерал маҳсулотларида – 1,4 фоизга (1,0 фоизга).
Мавзуга оид
19:10 / 13.11.2024
Ҳиндистон фонд бозоридаги бум: молиявий инқилоб шовқини рискларни ёпиб кетяптими?
08:10 / 12.11.2024
Ўзбекистонга Саудия компанияларининг қарийб 2,5 млрд долларлик инвестициялари жалб этилади
20:55 / 02.11.2024
Ўзбекистонда электр энергияси ва метан гази олиш учун 8 та чиқинди ёқиш заводи, 1 та чиқинди полигони қурилади
21:16 / 31.10.2024