Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдулла Арипов Германияга ташриф буюради
2017 йилнинг 14-17 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги ҳукумат делегацияси Германия Федератив Республикасига ташриф буюради. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.
Ташриф давомида Мюнхен шаҳрида Бавария Федерал ери бош вазири Ҳорст Зееҳофер ва бошқа расмий шахслар билан учрашувлар ўтказиш кутилмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси Германия иқтисодиётининг Шарқий қўмитаси ва Германия-Ўзбекистон ишбилармонлар кенгашининг мажлисларида иштирок этади, KfV Германия тараққиёт банки ва ГФР етакчи компаниялари раҳбарлари билан музокаралар ўтказади ҳамда Ўзбекистон билан ҳамкорлик ўрнатишга қизиқиш билдирган баъзи йирик замонавий корхоналарга ташриф буюради.
Бўлажак Ўзбекистон-Германия бизнес форуми доирасида ва ташриф якунига кўра, иқтисодиёт ва инвестиция соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
12:04
Ўзбекистон ва Германия биринчи хонимлари инклюзив таълим масалаларини муҳокама қилди
21:45 / 17.06.2026
Audi янги авлод А6 Allroad’ни тақдим этди
20:04 / 17.06.2026
Ўзбекистон ва Германия президентлари бир қатор иқтисодий лойиҳаларни ишга туширди
10:05 / 17.06.2026