Жаҳон | 17:30 / 14.11.2017
10486
2 дақиқада ўқилади

Энди дорилар ҳам микрочип билан: АҚШ тарихда кузатилмаган ишни қилди 

Фото: Forbes

АҚШ озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонлар устидан назорат қилиш бўйича маъмурияти тарихда биринчи бор ичига микрочип ўрнатилган дори воситасини сотиш учун рухсат берди. Бу ҳақда Financial Times ёзмоқда.

Чип Япониянинг Otsuka компанияси томонидан ишлаб чиқарилувчи Abilify препаратига ўрнатилган. У турли руҳий касалликларни даволашда қўлланилади ҳамда шизофренияда белгиланади. АҚШда бу дорини 7 млн. инсон қабул қилади.

Таблетка ютилганидан сўнг чип маълумотни беморнинг мобиль қурилмасига жўнатади ҳамда унинг даволовчи шифокорига автоматик тарзда юборади. Шу туфайли беморлар дори қабул қилиш бўйича белгиланган режимга амал қилмаслигига доир вазиятнинг олдини олиш имкони пайдо бўлади. Бу, ўз навбатида, замонавий тиббиётдаги энг долзарб муаммолардан бири ҳисобланади.

Иддао этилишича, микрочипларга эга таблеткалар фақатгина беморлар розилиги билан белгиланади.

Otsuka’нинг Шимолий Америкадаги бўлинмаси раҳбари Кабир Натхнинг хабар беришича, инновацион препаратлар ҳозирча чекланган партияларда чиқарилади. Шу билан бирга, у чипли дори оддийсидан қанчалик қиммат туришига ойдинлик киритмади.

Мавзуга оид