ОАВ: АҚШ армиясида руҳий муаммоларга эга бўлганларга хизмат қилишга рухсат берилди
АҚШда руҳий муаммоларга эга бўлганларни армияга хизматга олишга тақиқлов бекор қилинди. Бу ҳақда USA Today нашри хабар бермоқда.
Таъкидланишича, энди АҚШ армиясига аввал ўзига-ўзи шикаст етказиш билан шуғулланганлар, депрессиядан азият чекканлар, ароқхўрлик ва гиёҳванд моддалар қабул қилиш билан боғлиқ муаммоларга эга бўлганлар қабул қилинишлари мумкин.
Нашр маълумотларига кўра, бу қарор августда қабул қилинган, бироқ у ҳақда оммавий эълон қилинмаган. Нашрнинг тахминича, бу қарор 2018 йил сентябригача қўшимча 80 минг ҳарбий хизматчини сафарбар қилиш зарурати билан шартланган.
Ўтган йил 69 минг кишини сафарбар қилиш талаб қилингани сабабли, армияга марихуана истеъмол қилганлар, хизматга ёлланишда синовларда ёмон натижалар кўрсатганлар ҳам қабул қилинганлар. Шунингдек, армия сафига кирмоқчи бўлганларга пул таклиф қилинган.
АҚШда 2009 йилда руҳий муаммоларга эга бўлганларга армияда хизмат қилиш тақиқланганди. Бу қарор асосан ҳарбий хизматчилар орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари кўп содир бўлиши билан боғланган бўлган.
Мавзуга оид
21:19 / 16.11.2024
Трамп Оқ уй тарихидаги энг ёш матбуот котибини тайинлади
15:52 / 16.11.2024
Америкалик олимлар биоорганизмларнинг “учинчи ҳолати”ни аниқлади
15:12 / 16.11.2024
Уйқу тўғри қарор қабул қилишга ёрдам беради — тадқиқот
14:32 / 16.11.2024