Жорий йил бошидан буён Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ва Россия Федерацияси президенти Владимир Путин телефон орқали 13 марта сўзлашиб, 5 марта учрашишди. Ҳар икки давлат президентларининг навбатдаги учрашуви бугун Россиянинг Сочи шаҳридаги Бочаров Ручей қароргоҳида бўлиб ўтмоқда.
«Москва ва Анқара ўртасидаги муносабатларни тўлиқ ҳажмда қайта тикланди, деб аташ мумкин», деган Россия президенти Владимир Путин туркиялик ҳамкасби Ражаб Тоййиб Эрдўған билан учрашуви чоғида. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Россия етакчисининг сўзларига кўра, жорий йилнинг дастлабки саккиз-тўққиз ойида маҳсулот айланмаси 2016 йилги таназзулдан сўнг учдан бир қисмга кўтарилган.
Путиннинг қўшимча қилишича, Туркия билан барча йўналишларда иш олиб борилмоқда, жумладан, Суриядаги тангликни бартараф этиш юзасидан ҳам. Путин ҳар икки мамлакат жорий масалаларни тезкор муҳокама этиши кетидан келадиган позитив самарани қайд этди.
У Эрдўғанга ташриф учун ташаккур изҳор этди. «Дарҳақиқат, биз қўшнимиз. Сиз таъкидлаганингиздек, бир соатдан сал зиёд парвоз масофасидамиз», — деган Путин.

Муносабатларни яхшилаш йўли биз қул урган интенсив алоқалар Туркия ва Россия Федерацияси ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлайди, деган Эрдўған. Туркия Жумҳурияти раҳбарининг сўзларини "Анадолу" агентлиги келтирмоқда.
Эрдўғаннинг қайд этишича, Туркия ва Россия ўртасидаги муносабатлар даражаси, шунингдек, минтақавий муаммолар хусусида икки давлатнинг бирдамлиги келажакка ишончни мустаҳкамлайди.
Турк етакчисининг фикрича, сиёсий, мудофаа, иқтисодий ва савдо-сотиқ соҳаларида икки томонлама алоқалар кундан кун ривожланиб бормоқда.

















