Спорт | 14:15 / 14.11.2017
5531
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Корея КХДРни Олимпиадада қатнашишга чақирди

Фото: Twitter/iocmedia

Корея Республикаси КХДРни 2018 йилги қишки Олимпия ўйинларидаги ўз иштирокини тасдиқлашга чақирди. Эслатиб ўтамиз, ўйинлар Пёнгчангда бўлиб ўтади. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Таъкидланишича, Бирлашув вазирлигининг баёноти 14 ноябрь куни эълон қилинган бўлиб, унда Пхеньяннинг аниқ жавоби икки давлатга «тинч Олимпиадани ўтказиш масалаларини муҳокама қилиш» имконини бериши ҳақида сўз юритилади.

Шунингдек, вазирликдан кўрсатишларича, «Шимолий Корея Олимпиадада қатнашишини ҳар доим маъқуллайдилар».

Маълумот учун, Олимпия ўйинлари 2018 йилнинг 9-25 февраль кунлари бўлиб ўтади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид