1. Доллар сўзи Германияда ўрта асрларда пайдо бўлган танга номи «таллер»дан келиб чиққан. Кейинчалик таллер Германияда бутунлай муомаладан чиқиб кетди. Унинг ўрнига марка кириб келди. Бироқ, унинг номи халқ орасида қолиб кетди. Ўша пайтларда Англия ва Испания мустамлакаларида пьесо номи билан машҳур бўлган испан тангалари муомалада бўлган. Бу тангаларни кўп жойларда адашган ҳолда «далар» деб аташар эди. Узоқ урушлардан сўнг мустақиллик эришган АҚШ ҳукумати давлатнинг расмий валютасини муомалага киритиш чоғида унга ҳеч иккиланмай ҳаммага маълум ва машҳур бўлган «доллар» номини танлаган.

2. Узун инглизча ибора «Piece оf Eight», яъни 1/8 (нимчорак) қоғозда ўчирилган 8 га айланиб, охир-оқибат бизга таниш бўлган доллар белгиси ($) пайдо булган.

3. Доллар жаргонда «бакс» деб ҳам аталади. Бу сўз буғунинг териси номидан келиб чиққан бўлиб, инглиз тилида буғу эркагининг номи - buck. У бир пайтлар ҳиндулар билан савдо қилишнинг асосий қуроли бўлган.

4. Доллар тангаларнинг ҳам ўз номлари бор: 1 центлик — пенни, 5 цент — никел, 10 цент — дайм, 25 цент — квота, 50 цент — ҳаф деб юритилади.

5. Долларни ишлаб чиқариш учун зиғир ва пахта толаларидан фойдаланилади. Долларлар нашр қилинадиган қоғоз таркибига 25% зиғир, 75% пахта ва кўп бўлмаган ҳажмда майда синтетик толалар киради. Бу толалар кўк ва қизил рангга эга бўлиб, бутун купюра устида кўриниб туради. Банкнотнинг тахминий оғирлиги — 1 грамм.

6. Доллар муомалага киритилган вақтдан бошлаб АҚШ ҳукумати унинг қийматини олтин билан боғлаган. 1792 йилда олтиннинг бир унцияси 19,3$ деб белгиланган. 1834 йилда АҚШнинг олтин захираси етарли бўлмаганлиги туфайли унция баҳоси 20,67$га кўтарилган. Бу қиймат асрлар давомида ўзгариб борса-да, долларнинг олтин билан баҳоланиши ва боғлиқлиги сақланиб қолаверган.













