Жаҳон | 14:50 / 16.11.2017
11588
2 дақиқада ўқилади

Зимбабве президенти истеъфога чиқишдан бош тортмоқда

Фото: Reuters

Зимбабве президенти Роберт Мугабе ҳарбийлар билан музокараларда истеъфога чиқишдан бош тортмоқда. Бу ҳақда Reuters агентлиги мамлакат хавфсизлик кучларидаги манбасига таянган ҳолда хабар қилмоқда.

Мугабе ҳукмрон партия етакчилиги учун сайлов ўтказишни ва унда ўзи ҳам қатнашишини талаб қилмоқда. Президентнинг айтишича, у партия етакчилиги учун сайловда мағлуб бўлсагина, давлат раҳбари лавозимини тарк этади. 

Мамлакат вице-президенти ва махсус хизматларнинг собиқ раҳбари Эммерсон Мнангагва сўнгги бир йил мобайнида махфий равишда ҳарбийлар ва мухолифат билан музокаралар олиб бориб, Мугабе ҳокимиятдан четлатилса, Зимбабведаги сиёсий ҳокимият қандай кўриниш олишини муҳокама қилган. Зимбабве разведкаси маълумотлари шундан далолат қилмоқда. 

Шу билан бир вақтда, 15 ноябрь куни кечқурун мамлакат пойтахтига мухолифат етакчиси Морган Тсвангираи қайтган. У саратон хасталигидан даволаниш учун хорижда даволанаётган эди. Унинг Зимбабвега келиши мамлакатда Мугабедан кейинги ҳокимиятга тайёргарлик кетаётганини тахмин қилишга асос бўлади. 

Мавзуга оид