Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Сиздан кўнглимиз қолди» - Эрдўған АҚШ бўйича яна кескин баёнот берди
Фото: Reuters
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған АҚШни ИШИД террорчилик гуруҳига молиявий ёрдам кўрсатишда айблади. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар тарқатди.
«Бизнинг АҚШдан кўнглимиз қолди. Улар ИШИД билан кураш олиб боришаётганини айтишди, аслида эса нима қилишди? ИШИДга жуда кўп миқдорда пул беришди. Биз улар билан Африн бўйича иттифоқчилик муносабатларига киришмаймиз. АҚШ ўзаро келишувларни ҳар доим, тизимли равишда бузиб келган», - деди Эрдўған.
Шунингдек унинг таъкидлашича, Туркия фуқаролари АҚШ Сурияда нима қилаётгани бўйича саволга жавоб топа олмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонда ҳам ИШИД тарафдорлари ушлангани хабар берилганди.
Мавзуга оид
10:04 / 23.05.2026
АҚШ Миллий разведкаси раҳбари истеъфога чиқди
23:05 / 22.05.2026
Рубио АҚШнинг Россия ва Украина билан музокаралари боши берк кўчага кириб қолганини айтди
20:13 / 22.05.2026
Тобора кўпроқ америкаликлар Трампнинг иқтисодий сиёсатидан норози
19:51 / 22.05.2026