Жаҳон | 16:20 / 18.11.2017
12031
2 дақиқада ўқилади

«Ниҳоят бу кун келди!». Зимбабведа минглаб кишилар Мугабенинг ағдарилишини нишонлашмоқда

18 ноябрь, шанба куни Зимбабве пойтахти Хараре шаҳри кўчаларига минглаб намойишчилар чиқиб, 37 йилдан буён мамлакатни бошқариб келган президент Роберт Мугабенинг ҳокимиятдан четлатилганини нишонлашди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, бир неча минг киши республика байроқларини кўтарган ҳолда пойтахт кўчаларидан марш қилиб ўтган. Намойиш тинч руҳда ўтган, кишилар рақсга тушиб, қўшиқлар куйлашган.

«Бу хурсандчилик кўз ёшлари. Мен бу кунни умр бўйи кутгандим. Ниҳоят бу кун келди. Бу бизнинг озодлигимиз кунидир!», дея марш иштирокчиларидан бири сўзларини келтирган агентлик.

Фото: Reuters
Фото: Twitter
Фото: Reuters
Фото: Twitter
Фото: Reuters

15 ноябрь куни Зимбабве ҳарбийлари танклар билан пойтахтга киришди ва президент Мугабени уй қамоғига ташлашди. Шу билан бирга ҳарбийлар бу ҳеч қанақасига давлат тўнтариши эмаслигини айтишди.

Кейинроқ ҳукуматдаги «Зимбабве Африка миллий иттифоқи - Ватанпарварлар фронти» Мугабе президентликдан кетиши кераклиги ҳақидаги баёнот билан чиқди.

Мавзуга оид